Татьяна Каримова ҳамда Лола Каримова-Тиллаева илк бор Президент Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди (Видео)

10:11, 07 сентябрь

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига унинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Лола Каримова-Тиллаевалар гул қўйишди. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканали орқали лавҳа намойиш этилди.

Хазрати Ҳизр қабристонида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаевалар иштирокида Юртбошимиз руҳларига Қуръон тиловат қилинди.

Аввалроқ Россия Федерацияси раҳбари Ислом Каримов ҳотирасига ҳурмат бажо келтириб Самарқандга ташриф буюрди ҳамда унинг қабрини зиёрат қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!