Кун фотоси: Ўзбекистонлик мухлислар Қатарда Ислом Каримовни хотирлашди

10:28, 07 сентябрь

Кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига саралашнинг финал босқичи 2-турида сафарда Қатар билан ўзаро баҳс олиб борди.

“Жассим Бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтган ўйинни кузатиш учун бир қатор ўзбекистонлик мухлислар Доҳага ташриф буюрди. Улар 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни махсус банер орқали хотирлади.

Мухлислар банерга “Абадий қалбимиздасиз” дея ёзув ёзишди. Қайд этиш керакки, ушбу ўйиннинг 85-дақиқасида Егор Кримец томонидан киритилган голни футболчиларимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлади

Ўзбекистон – Қатар ўйинида Президент Ислом Каримов хотирасига бағишланган гол видеоси

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!