Трамп: Путин Хиллари Клинтоннинг устидан кулмоқда

11:18, 07 сентябрь

Трампнинг фикрича, Путин АҚШ учун номақбул қарорлар қабул қилаётган Клинтоннинг устидан кулмоқда.

РИА Новости берган хабарларга кўра, АҚШ президентлигига номзод республикачи Дональд Трамп Россия президенти Хиллари Клинтонни жиддий қабул қилмаяпти деган фикрда.

Трамп ўзининг тарафкашлари билан учрашувда Владимир Путин Клинтонга қараб кулаётганини маълум қилган.

Трампнинг таъкидлашича, РФ раҳбари Клинтон ғалаба қозонган тақдирда у АҚШ учун мақбул бўлмаган қарорлар қабул қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!