Москвада юз берган мудҳиш автоҳалокатда президент Путиннинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди(Видео)

15:03, 07 сентябрь

Москва шаҳри Кутузовский шоҳ кўчасида юз берган автоҳалокатда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда

Нашрнинг хабар беришича, зирҳли BMW автомобили қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Mercedes автомобили билан тўқнашиб кетган. 

Автоҳалокат юз берган чоғда автомобилда президент бўлмаган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида вафот этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!