Хитойда сайёрамиздаги энг кекса аёл вафот этди

15:11, 07 сентябрь

Саёрамизнинг энг кекса аёли, хитойлик Фу Суцин 119 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “НТВ” хабар бермоқда

Аёл Чэнду шаҳридаги ўз уйида 3 сентябр куни оламдан ўтди. Унинг яқинларининг маълумот беришича, сўнгги пайтларда Фу Циннинг саломатлиги ёмонлашган. 

Аёл ўзининг сўнгги туғилган кунини 21 август куни нишонлаган эди. Фу Циннинг салкам 70 невара ва чеваралари бор.

У 2013 йилда сайёранинг энг кекса кишиси сифатида тан олинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!