Наргиз Зокирова 20 йиллик орзусига эришди

15:38, 07 сентябрь

У Макс Фадеев билан илк бор биргаликда қўшиқ яратди. Наргиз Зокирова бу онларни 20 йилдан ортиқ кутганини тан олди.

Наргиз ва Макс Фадеев ўзларининг ҳамкорликдаги илк «Вдвоём» (Иккаламиз) таронасини тақдим этишди. Янги хитни биринчилардан бўлиб “Русское радио” тингловчилари эшитишди.  

Наргиз ўзининг интервьюсида 26 ёшидан буён Фадеев билан ҳамкорлик қилишни орзу қилганини айтди, ҳатто “Голос” лойиҳасига ҳам у Фадеевнинг эътиборини қозониш учун келган ва бу орзусига эришган.  Таронага ҳозирча клип суратга олинмади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!