Жозе Моуриньо ва Эден Азар АПЛда август ойининг энг яхшилари деб тан олинди

15:54, 07 сентябрь

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигасининг август ойидаги  энг яхши мураббийи деб тан олинди. Бу ҳақда SFR Sport портали хабар бермоқда

Овоз бериш жараёнида қатнашган респондентларнинг 40 фоизи португалиялик мутахассисга овоз берди. "Челси"  устози Антонио Конте 33 фоиз,  "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардьола 14 фоиз овоз тўплаган. Моуриньо қўли остида манкунианлар август ойида 3 та кетма-кет ғалабага эришган.

"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар эса август ойининг энг яхши футболчиси бўлди. 25 ёшли футболчининг номзодини 41 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!