Лола янги “Хабар ол” клипининг тақдимот санасини маълум қилди

16:06, 07 сентябрь

Хонанда Лола Йўлдошеванинг ижодий гуруҳи унинг “Хабар ол” клипи премьераси санаси ҳақида хабар берди.

Янги клипининг санасини аниқлаш учун Лола мухлисларига “Инстаграм”даги саҳифаси орқали мурожаат қилди. 

Аксарият мухлисларнинг таклифларида келиб чиққан ҳолда янги клип премьераси 09.09.2016 йилнинг соат 09.09 да интернетдаги Youtube каналида ҳамда Lolamusic.uz сайтида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Қуйида клипнинг суратга олиш жараёнидан олинган лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!