Nike компанияси “Реал” билан ҳамкорлик қилиш учун 120 млн евролик келишув таклиф қилди

17:07, 07 сентябрь

АҚШнинг спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи машҳур “Nike” компанияси Мадриднинг “Реал” клубига тижорий ҳамкорлик қилиш учун 120 миллион евролик шартнома таклиф қилди, деб хабар бермоқда Tribal Football. 

Айни дамда мадридликларнинг спорт ҳомийси “аdidas” ҳисобланади. Жамоа ушбу компаниянинг спорт кийимларидан фойданалади ва бугнинг учун 40 миллион евро олади.

Қайд этиш керакки, “аdidas” компанияси “Манчестер Юнайтед” клубига унинг спорт кийимларидан тушган даромаддан йилига 98 миллион евро тўлайди. Аввалроқ “МЮ”нинг спорт ҳамкори “Nike” бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!