“Тоттенхэм” Кристиан Эриксен билан шартномани 2020 йилгача узайтирди

17:36, 07 сентябрь

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби раҳбарияти даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда “шпорлар”нинг расмий сайтида эълон қилинди.

Хабарда маълум қилинишича, янги шартномага кўра даниялик футболчи лондонликлар сафида 2020 йилга қадар тўп суради.

Маълумот учун, 24 ёшли Эриксен 2013 йилда Голландиянинг “Аякс” жамоасидан “Тоттенхэм”га келиб қўшилганди. Ўшандан бунё ярим ҳимоячи 134 ўйинда майдонга тушиб, 30 та голга муаллифлик қилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!