Ўзбекистон Президентининг ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш масаласи 8 сентябрь куни кўриб чиқилади

22:22, 07 сентябрь

2016 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисини 2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Дарё.уз” нашри Ўзбекистон телевидениесига таянган ҳолда маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала киритилди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!