“Реал” вундеркинди фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин

08:45, 08 сентябрь

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби қишки трансфер мавсумида “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Маълумотларга кўра, немис клуби 17 ёшли футболчини ижарага олади. Норвегиялик футболчининг ўзи бунга рози бўлиши кутилмоқда.

“Қиролли клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан Эдегорни асосий жамоада олиб қолишни истамади ва уни фрам-клуб сафига қайтариб юборди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!