Ўртаер денгизида йил бошидан буён 300 мингдан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

10:46, 08 сентябрь

Йил бошидан буён Европага ўтмоқчи бўлган 3200 нафар қочоқлар Ўртаер денгизида ҳалок бўлди. Бу Халқаро миграция ташкилотининг сўнгги маълумотлари. Она ватанларидан одамларни урушлар, қуролли тўқнашувлар ва иқтисодий муаммолар кетишга мажбур қилмоқда. Аксарият қочоқлар – Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Аксарият қочоқлар Греция ва Италияга йўналган. Етиб боришга эришганлар келажак ҳақида ўйлашни бошлашмоқда.

Европага яхши ҳаёт излаб борганлар хавфли саёҳат учун яхшигина пул тўлашади. Контрабандачилар томонидан муҳожирларга бериладиган қайиқлар йўловчиларнинг сони кўплигидан оғирликни кўтара олмайди. Одамларни ноқонуний ташиш Европа олдида турган муҳим масалалардан бири саналади.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, саккиз ойда Ўртаер денгизидан Европага 290 минг муҳожир ва қочоқ сузиб ўтган. Ушбу маълумотлар Италия ва Грецияга ўтадиганларни ҳисобга олмаган. Деярли ҳар куни сохил бўйи қўриқлаш хизмати муҳожирлар чўкаётган қайиқларни қутқариш билан шуғулланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!