Андрей Аршавин биринчи марта расман уйланди

11:15, 08 сентябрь 2016

Россия ОАВларида футболчи Андрей Аршавин ва собиқ модель Алиса Казьмина турмуш қурганлари ва яқинда фарзандли бўлишлари ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Алисанинг ўзи ойдинлик киритди ҳамда ҳомиладорлигини тасдиқлади.

Андрей ва Алиса Санкт-Петербургдаги ФҲДЁлардан бирида қонуний никоҳдан ўтишди. Маросимда Алисанинг фарзандлари ҳам иштирок этишди. Маълумотларга кўра, Казьмина Аршавиннинг фамилиясига ўтган.

Россиянинг машҳур футболчиларидан бири Аршавин учун бу биринчи қонуний никоҳ саналади. Аввалроқ Андрей Аршавин фарзандларининг онаси Юлия Барановская билан яшаган.

Аршавин учун туғилажак бола тўртинчи фарзанд бўлади: футболчининг Юлия Барановскаядан Артём, Яна ва Арсений исмли фарзандлари бор, Алиса эса учинчи марта она бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!