“МЮ”да Златан Ибрагимовичдан яхшироқ футболчи топилди

11:17, 08 сентябрь

"Манчестер Юнайтед" мухлислари август ойида жамоанинг энг яхши футболчиси ким эканини аниқлаб берди. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.

“Қизил иблислар” расмий сайтида ўтказилган сўровномига кўра, Эрик Байи 55 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Златан Ибраҳимовичга насиб этид. Унга 37 фоиз мухлислар овоз берган.

8 фоиз овоз билан Дейли Блинд учинчи ўриндан жой олди қолган. Байи ўтган ой давомида “Борнмут” (3:1) ҳамда “Халл Сити”га қарши ўйинларда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Унинг ҳисобида ҳеч қандай самарали кўрчаткичлар йўқ. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!