Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида яна бир поғона кўтарилиб олди

12:58, 08 сентябрь

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) август ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтинги эълон қилди.

Мазкур рейтингни ҳамон Аргентина терма жамоаси (1585 очко) бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда Бельгия (1401), учинчи ўринда эса Колумбия (1331) терма жамоалари жой олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси июль ойига нисбатан бир поғона юқорилади ва 560 очко билан 55-ўриндан жой олди. Осиё минтақасида мамлакат терма жамоаси Эрон (674 очко), Жанубий Корея (609 очко) ва Япониядан (595 очко) кейин 4-ўринда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси июль ойида июндагига нисбатан 10 поғонага юқорилаган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!