Қирғизистон президентининг 19 ёшли қизи яширинча турмушга чиқди

13:00, 08 сентябрь

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг қизи Алия Шагиева 4 йил мобайнида учрашиб юрган севгилисига яширинча турмушга чиқди, деб ёзади “Cosmo.ru”.

19 ёшли Қирғизистон маликаси бу ҳақда ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди ва севгилиси билан тушган эҳтиросли суратларини тақдим этди. 

Алиянинг турмуш ўртоғи Константин исмли рус миллатига мансуб йигит бўлди. 

“Мен шахсий ҳаётимни оммага кўз-кўз қилишни ётирмайман, шунинг учун ҳам 4 йил давомида Костя билан тушган бирорта суратимни ижтимоий тармоқларга жойламаганман. Аммо бугун у билан ажойиб кунни бирга ўтказиш, суратга тушиш ҳамда уни ижтимоий тармоққа жойлаш ёқимли бўлди. Илиқ шамол. Биз энди эр-хотинмиз. Табрикларни қабул қилишга тайёрман”,—дейди Қирғизистон маликаси.

Аксарият интернет фойдаланувчилари Алияга оилавий бахт тиламоқда. Бироқ улардан айримлари қирғиз маликасининг рус миллатига мансуб йигитга турмушга чиққанини қораламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!