Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида BMW автомобили ёниб кетди(Фото)

13:38, 08 сентябрь

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Алгоритм мавзеси яқинида BMW автомобили иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабар қолдирилди. 

Суратларда BMW автомобилининг йўл четида ёнаётгани акс этган. Ёнғин бошланишидан аввал эса автомобиль катта тезлик натижасида қаттиқ урилган ва натижада у йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва четроқда тўхтаган. 

Хабарга илова қилинган суратларда автомобиль ўт ўчирувчилар томонидан дарҳол ўчирилганини кўриш мумкин. Ёнғин оқибатида автомобилга жиддий зарар етган. Жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!