Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Тошкентга келади

14:41, 08 сентябрь

8 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Мадани Тошкент шаҳрига ташриф билан келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда

Бўлажак учрашув ва музокараларда жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43 сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!