Хитойлик Шу Синь исмли қиз дунёдаги энг гўзал тансоқчи деб топилди

14:56, 08 сентябрь

Хитой миллий-озодлик армияси аскари Шу Синь G20 саммитидан сўнг кенг жамоатчилик эътиборини тортди, деб ёзади “Tjournal”.

Репортёрлар Италия бош вазири Маттео Ренцининг автомобилини қўриқлаётган тансоқчи қизни суратга туширишди. Шу Синнинг суратлари тезда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, оммалашиб кетди ва интернет фойдаланувчилари уни дунёдаги энг гўзал тансоқчи деб тан олишди. 

Изоҳларда интернет фойдаланувчилари ҳарбий хизматчи қизга уйланишнинг афзалликлари ҳақида гапиришди ва “бундай рафиқа билан кечки пайт ҳам бемалол кўчада юриш мумкинлиги”ни таъкидлаб ўтишди. 

Нашрнинг ёзишича, 2013 йилда бу қиз Хитой армиясидаги энг гўзал аскар эканлиги тан олинган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!