Россия Давлат думасининг кенгаши Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига сукут сақлаш билан очилди

15:10, 08 сентябрь

Россия Федерацияси Давлат думаси МДҲ ташкил топганига бағишланган “очиқ трибуна” кенгашини жорий йилнинг 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошлади, дея хабар беради РИА Новости.

“Бир ҳафта олдин Ўзбекистон Президенти ҳаётни тарк этди. У Ўзбекистонни суверен ва мустақил давлатга айланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди… Мен йиғилишимизни бир дақиқа сукут сақлаб, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини ёд этишдан бошлашни таклиф этаман”, — деди Россия Давлат думаси спикери Сергей Наришкин.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти жума куни инсультдан 78 ёшида вафот этди. У шанба куни ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!