Россиянинг Красноярск ўлкасидаги дарё қизил тусга кирди(Видео)

15:54, 08 сентябрь

Россиянинг Красноярск ўлкасида аномал ҳолат юз берди. Ҳудуддаги Долдикан дарёси қизил тусга кирди. Россия табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Ҳозирда дарёга маҳаллий комбинатлардан биридан кимёвий моддалар тушиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. 

Бироқ, корхоналар дарёга чиқинди ташланганини инкор қилмоқда. Сув намунаси таҳлил қилинмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!