Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолиятига бағишланган “Эъзоз” ҳужжатли фильми эълон қилинди(Видео)

16:20, 08 сентябрь

YouTube’да «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан 2015 йили Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан суратга олинган «Эъзоз» ҳужжатли фильми эълон қилинди, деб ёзади “Дарё”.

Фильмда мустақилликни қўлга киритишда Ўзбекистон халқи бошидан кечирганлари тарихий саналар ва ҳужжатлар асосида очиб берилган, дейиладиЎзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси ахборотида.

Эътиборли томони, фильмда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёшлик йиллари алоҳида саҳналаштирилган.

Ҳужжатли фильм журналист Комилжон Шамсиддиновнинг сценарийси асосида режиссёр Акром Маҳкамов томонидан суратга олинди. Фильм оператори — Музаффар Юсупов.

Фильмда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати, ЎзМТРК, Ўзбекистон Кинофотофоноҳужжатлари давлат архиви материалларидан фойдаланилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!