Фазлиддин Ғойибназаров: Ислом Каримовнинг номини, хотирасини қалбимизда мангу сақлаймиз

17:22, 08 сентябрь

Юртдошларимиз мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, бу буюк инсон ишлаб чиққан узоқ йилларга мўлжалланган дастурларни амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшиш, бу ғояларга содиқ бўлиш ҳақида қалб сўзларини билдирмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Фазлиддин Ғойибназаров, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби: 

– Президентимиз ҳар бир чиқишида, нутқида ёшларни ўз фарзандидек кўришини айтиб, Ватанни севиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга даъвати қалбимизда юртга садоқат, мардлик, шижоат туйғуларини жўш урдирар эди. 

Ана шу туйғу мени XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, байроғимизни баланд кўтаришга, мадҳиямизни кўз ёш билан тинглашга ундаган. 

Президентимиз камтарона ютуғимни юксак баҳолаб, 2016 йил 24 августдаги фармони билан «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлади. Афсус, бу мукофотни ўз қўлларидан олиш насиб этмади. Биз Президентимиз Ислом Каримовнинг номини, хотирасини қалбимизда мангу сақлаймиз, – деди Ғойибназаров. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!