Рио–2016. Ўткир Ниғматов дзюдо бўйича Паралимпия чемпиони!

08:14, 09 сентябрь

Рио-де-Жанейро шаҳрида старт олган Паралимпия ўйинлари илк кунида дзюдо бўйича -66 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Ўткир Ниғматов олтин медални қўлга киритди.

Финал босқичига қадар барча рақибларидан устун келган ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Байрам Мустафоев билан куч синашди.

Кескин курашлар остида ўтган беллашувда Ўткир Ниғматов рақибини иппон баҳоси (соф ғалаба) эвазига мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!