Рио–2016. Севинч Салаева Паралимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди

09:03, 09 сентябрь

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган 2016 йилги Паралимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги дзюдо баҳсларида иштирок этган ҳамюртимзи Севинч Салаева тўрт йилликнинг энг нуфузли турнири совриндорига айланди.

Sports.uz нашрининг хабар беришича, Аёллар -52 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Севинч Салаева бронза медали учун канадалик Гагне Пришилага қарши гиламга кўтарилди.

Қийин ўтган баҳсда эса вакиламиз юко баҳоси эвазига рақибасидан устун келди ва паралимпия кумуш медали соҳибасига айланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!