Рио–2016. Ҳусниддин Норбеков диск улоқтириш баҳсларида Паралимпия чемпиони!

10:10, 09 сентябрь

Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика дастуридан ўрин олган диск улоқтириш баҳслари бўлиб ўтди.  

Мазкур баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков дискни 59,75 метр масофага улоқтирган ҳолда янги жаҳон рекордини ўрнатди ва Паралимпия чемпиони бўлди.

Маълумот учун, Ҳусниддин Норбеков литвалик Билиус Миндаугас ва хитойлик Ксиа Донгни каби маҳоратли спортчиларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!