Рио–2016. Тўрт нафар ўзбекистонлик сузувчи Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди

10:17, 09 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган XV Паралимпия ўйинлари ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли давом этмоқда.

“Оламспорт” нашрининг маълум қилишича, сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақанинг илк куниёқ 4 та медални тақдим қилди. Жумладан, Кирил Паньков 100 метр масофага баттерфляй усулида ўтказилган баҳсларда кумуш медални қўлга киритди. Музаффар Турсунхўжаев эса бронза медали билан тақдирланди.

Худди шу масофага аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада вакиламиз Муслима Одилова ҳам Паралимпия ўйинлари вице-чемпионига айланди. Бронза медали эса яна бир спортчимиз Фотимахон Амиловага насиб этди.   

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!