Луиш Фигу: Роналду бир вақтлар “Барселона” аъзосига айланиши мумкин эди

10:25, 09 сентябрь

Португалия терма жамоаси, "Барселона" ҳамда "Реал" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу “Реал”нинг айни дамдаги етакчиси Криштиану Роналду ҳақида қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди. Португалиялик собиқ футболчининг сўзларини Newsweek нашри келтирди

– Роналду "Барселона"га ўтиши мумкин эдими? Футболда барча харидни амалга оширса бўлади. Баъзида пул катта аҳамиятга эга эмас. Менинг “Барселона”дан кетиб, "Реал"га келишимнинг асосий сабаби клуб президентининг шахсан чақируви эди. Таклифни олгандан сўнг бу ҳақда "Барселона"га хабар бердим ва маошимни кўтаришларини айтдим, – деди Фигу.

Эслатиб ўтамиз, Фигу 1995–2000 йиллар давомида “Барселона”да, 2000––2005 йилларда эса “Реал” шарафини ҳимоя қилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!