“Спорт ТВ” футзал бўйича жаҳон чемпионатини трансляция қилади

12:23, 09 сентябрь

МТРКнинг "Спорт ТВ" телеканали футзал бўйича жаҳон чемпионатини учрашувларини трансляция қилади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизматининг “Телеграм”даги саҳифасида эълон қилинди.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 10 сентябрь – 1 октябрь кунлари Колумбияда ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Португалия, Панама ва мезбон Колумбия билан куч синашади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!