Математика ўқитувчиси имтиҳонга ўз юзини таниш бўйича саволни киритди

12:30, 09 сентябрь

АҚШлик математика ўқитувчиси фан бўйича имтиҳонга юзини таниш бўйича саволни қўшимча топшириқ тарзда киритди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Ўқитувчининг суратини тўғри танлаган ўқувчига бир балл қўшиб берилган. Мазкур ноодатий тестнинг сурати Reddit ижтимоий тармоғида эълон қилинди. 

Ўқувчилардан бири ўқитувчи дарсда ҳеч қачон йўқлама қилмагани, имтиҳон куни эса шаҳардан чиқиб кетганини айтиб ўтган.

Ўқувчиларга берилган тестнинг охирги саволи қуйидагича бўлди:

“Мана чоракнинг деярли ярми ўтиб бўлди, тахминимча ҳар бирингиз мени аллақачон таниб бўлган бўлишингиз керак. Келинг кичик викторина ўтказамиз. Суратлардан қайси бирида мен тасвирланганман?” 

Тўғри жавобни эса тўртта вариантлар орасидан танлаш керак эди. 

Мазкур тестни итжтимоий тармоққа жойлаган интернет фойдаланувчиси мунтазам равишда дарсларга қатнашгани учун ўқитувчининг суратини тўғри танлаганини айтиб ўтган. 

Reddit фойдаланувчилари ўқитувчининг хазили устидан маза қилиб кулишди ва вариантларда бир одам тасвирланганини айтиб ўтишди.

“Буларни бир-биридан ажратиш учун камида осиёликнинг фарзанди бўлишинг керак, чунки уларнинг ҳаммаси бир хил”,—дейди улардан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!