Бўянишда йўл қўйиладиган 5 та хато

12:58, 09 сентябрь

Аёл кишини севги ва косметика гўзал қилади. Лекин косметикадан ҳамма ҳам тўғри фойдаланишни билмайди, деб ёзади “Uzbaby.uz” нашри. 

Бўянишда кўп хато қилиб қўйиш мумкин, уларни 5 асосий гуруҳга бўлиб кўриб чиқишимиз мумкин:

1. База (тонал) креми рангининг юз рангига мос келмаслиги. 

База кремини танлаётганингизда юз рангига нисбатан жуда оч ёки жуда тўқ бўлганини танламанг. Крем шундай танланиши лозим-ки, бўйин териси юз терисидан ажралиб турмасин. Бунинг учун дўконда кремни танлаётганингизда қўлингизга эмас балки юзингизнинг пастги қисмига суртиб кўринг. Жуда оч кўринган ранг сизни касалдек кўрсатиб қўяди. Жуда тўқ ранг юзингиз ниқобдек кўринади.

Энг қулай ва осон фойдаланиладиган база кремлари суюқ бўлади. Қуюқ база кремларини суртганда терига кўп сурилиб кетиб қўпол кўриниши мумкин. 

База кремини юзга қўл билан суртиш асло мумкин эмас. Суюқ шаклидаги база кремини бир оз намланган губкада юзга аста-аста суртиш лозим. База кремини жуда кам миқдорда юз бўйлаб тарқатиб бир хил қалинликда суртиш керак.

2. Кўз тенларини ўрнига румянадан фойдаланиш. 

Румяналрни кўз қовоқларига сурсангиз, кўзингиз қизарган бўлиб кўринади. Шошаётган бўлсангиз ёки олдингизда тен бўлмаса румяналарнинг фақатгина сут рангини ёки бироз тилла ранг қўшилган сут ранглигидан фойдаланишингиз мумкин.

Кўз қовоғига тен сураётганизда кўзнинг ички қисми доимо ташқи қисмига нисбатан очроқ бўлиши кераклиги ҳақида унутманг.

3. Лаб атрофини тўқ рангда чизиш. 

Лаб қалами помадага нисбатан тўқ рангда бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда лабингиз табиий кўринмайди. Ундан ташқари олдин қаламда контур чизилади, ундан кейин эса помада суртилади.

4. "Чизилган" қошлар. 

Қошингизни бўяётганингизда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Қошлар терилган ва аниқ шаклга эга бўлиши лозим. Лекин қаламни ишлатаётганизда уни аста-аста қошингизга текказиб, шакл келтириш учун фақат зарур бўлган жойларини бўяб қўйишингиз мумкин.

5. Лабни ҳаддан ташқари кўп ялтирлатиш.

Лабни ялтиратувчи бўёқни танлаётганизда қуйидагиларга аҳамият беринг:

сиз бўёқни деярли сезмаслигингиз лозим;

бўёқ думалоқ бўлиб йиғилиб қолмаслиги лозим;

лабда қум бордек сезилмаслиги керак.

Эсингизда бўлсин, ҳамма нарса эви билан чиройли. Лаб бўёғини ҳам, айниқса ялтиратувчи бўёқларни лабга 1-2 марта юргазсангиз етарли бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!