Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори имзоланди

15:24, 09 сентябрь

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қарори имзоланди. Қарор матнини ЎзА эълон қилди.

Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Диний байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги 1991 йил 20 июндаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилинди ва байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди. 

Қарорга кўра, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширилиши топширилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!