Туркманистон президенти ёрдамчисининг ҳаракати Ангела Меркелни ҳайратга солди(Фото ва видео)

15:36, 09 сентябрь

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Германияга ташрифи чоғида кутилмаган ҳодиса юз берди, деб ёзади “1news.az”.

Гап шундаки, президентнинг ёрдамчиси Германия канцлерининг кўз ўнгида минбарга қўйилган сувни ҳеч қандай тушунтиришсиз алмаштириб қўйди. 

Мазкур ҳолат 29 август куни рўй берган эди.

Тадбир ташкилотчилари ҳар бир президент учун алоҳида трибуна ва алоҳида стаканда сув қўйиб чиққан эди. Бироқ матбуот анжумани бошланишидан аввал Бердимуҳамедовнинг ёрдамчиси минбардаги сув турган стаканни олиб, ўрнига бошқасини қўйиб қўйди. 

“Юз бераётган ҳодиса шу даражада кутилмаган, тушунарсиз ва мантиқсиз эдики, ҳаттоки Ангела Меркель ҳам бу ҳолатда ҳайратини яширолмади”,—дейилади хабарда. 

Туркманистон президентининг ёрдамчиси эса ўз хатти-ҳаракатларига изоҳ бермаган. Кўриниб турибдики, стаканни алмаштириш Германиядаги ичимлик сувига ишонмасликдан ва президент заҳарланишининг олдини олиш мақсадида қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!