Голливуд актрисаси Натали Портман яна бир бор она бўлади

15:54, 09 сентябрь

Голливуд актрисаси Натали Портман Венецияда бўлиб ўтган фестивалда Valentino модалар уйининг бетакрор кўйлагида кўриниш берди, деб хабар бермоқда “Вести”.

Айнан мана шу тадбирда актрисанинг яна бир она бўлиш арафасида эканлиги маълум бўлди. 

35 ёшли актриса франциялик хореограф Бенжамин Милипьега утрмушга чиққан. Уларнинг 5 ёшли Алеф исмли ўғиллари бор. 

Актриса The New York Times’ T Magazine журналида ўзининг қандай она эканлигини тасвирловчи эссе ёзди. Унинг сўзларига кўра, Натали суратга олиш майдончаларидан ташқарида ҳамма қатори, оддий она. У фарзандини боғчага олиб бориш, унга таом тайёрлаш, бирга ўйнаш, ухлашга ётқизиш билан ўзи шуғулланади. 

У шунингдек, фарзандли бўлганидан сўнг стрессни яхшироқ енгишга ўрганганини маълум қилган. 

Венецияда Портман таниқли президент Жон Кеннедининг рафиқасини акс эттирган “Жеки” фильми намойиш этилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!