Рио–2016. Феруз Саидов Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди

08:58, 10 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган Рио–2016 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги ғалабаларга эришди.

Эркаклар ўртасидаги дзюдо баҳсларининг -73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Феруз Саидов Паралимпия бронза  медали соҳибига айланди.

Бронза медали учун баҳсда Саидов кубалик Херардо Родригесга қарши гиламга кўтарилиб, рақибини иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!