Рио–2016. Турсунпошша Нурматова Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби

09:09, 10 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Рио–2016 Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар бир қатор муваффақиятга эришишди.

Аёллар ўртасидаги дзюдо бўйича баҳсларнинг -63 килограмм вазн тоифасида иштирок этган  ҳамюртимиз Турсунпошша Нурматова бронза медали учун беллашувда швециялик рақибаси Николина Пернхаймга қарши татамига кўтарилди. Мазкур баҳсда Нурматова иппон баҳоси эвазига ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ эркаклар ўртасида -73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Феруз Саидов Паралимпия бронза  медали соҳибига айлангани ҳақида хабар бергандик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!