Англия чемпионатида ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди (Фото)

09:32, 10 сентябрь

“Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши футболчиси, "Халл Сити" устози Майн Фелан эса энг яхши мураббий деб тан олинди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайтида маълум қилинди

Англия чемпионатининг дастлабки уч турида майдонга тушган англиялик футболчи иккита гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.  Мазкур мукофот учун “Челси” хавбеки Эден Азар, “МЮ” ярим ҳимоячиси Антонио Валенсия ва “Халл Сити” аъзоси Кёртис Дэвис ҳам даъвогарлик қилганди.

“Халл Сити” жамоаси бош мураббийи Майк Фелан Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.  Ушбу соврин учун баҳсда “Халл Сити” устози Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Жозе Моуриньо (“Манчестер Юнайтед”) ва Антонио Конте (“Челси”) каби номдор рақибларини ортда қолдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!