Рио–2016. Ўзбекистон делегацияси Паралимпия ўйинлари медаллар рейтингида 6-ўринда бормоқда

10:56, 10 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 3 бронза медалини кўлга киритиб, медаллар рейтингида 6-ўриндан жой олди.

Ўзбекистон делегациясига мусобақанинг иккинчи кунида медалларни дзюдочилар Феруз Садиов, Турсунпошша Нурматова ва ўқ отиш бўйича спортчимиз Сервер Ибрагимов олиб келди.

Мазкур рейтингни жами 49 та (20-17-12) медал билан ҳамон Хитой борқариб бормоқда. Буюк Британия ҳам иккинчи ўринни сақлаб қолди. Британияликлар ҳисобида 27 та (12-6-9) медал бор. Кучли учликдан Украина термаси 26 та (7-6-13) медал билан жой олди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!