Месси кўзи боғланган ҳолда гол киритишга муваффақ бўлди (Видео)

12:26, 10 сентябрь

“Барселона” жамоаси аъзолари Лионель Месси, Серхио Бускетс, Иван Ракитич, Серхи Роберто ва Марк-Андре тер Штеген футбол бўйича Испания  паралимпия терма жамоаси футболчилари билан учрашди. Бу ҳақда iSport.ua нашри хабар бермоқда

Футбол бўйича Испания паралимпия терма жамоаси футболчиларининг кўзи ожиз ва улар овоз чиқарадиган махсус тўпда футбол ўйнайди. “Барселона” футболчилари ҳам буни ўзида синаб кўришди.

Кичик машғулотлардан сўнг томонлар пенальти зарбаларини тепди. “Барселона” футболчиларидан кўзи ёпиқ ҳолда фақатгина Месси гол кирита олди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!