Ҳайит намозини ўқилиш вақти маълум қилинди

12:29, 10 сентябрь

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги барча масжидларда ҳайит намози 2016 йил 12 сентябрь, душанба куни тонгги соат 06-15 да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади, дея хабар беради UZ24 нашри.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!