Гвардиола Манчестер дербисида Моуриньодан устун келди

18:27, 10 сентябрь

Англия чемпионати 4-тури марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилди.

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Пеп Гвардиола шогирдлари бўлмиш “Сити” фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида Кевин Де Брюйне ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Келечи Ихеаначо ҳисобни оширди. Биринчи бўлим якунига етай деб қолганида Златан Ибрагимович ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди – 1:2.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва Жозе Моуриньо жамоасимавсумдаги  илк мағлубиятни қабул қилиб олди. 

"Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити" - 1:2

Голлар: 0:1 – 15 де Брюйне, 0:2 – 36 Ихеаначо, 1:2 – 42 Ибрагимович.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Марсьяль, 81), Байи, Блинд, Мхитарян (Эррера, 46), Феллайни, Погба, Лингард (Рэшфорд, 46), Ибрагимович, Руни.

"Манчестер Сити" – Браво, Отаменди, Коларов, Санья, Стоунз, де Брюйне, Сильва, Стерлинг (Сане, 60), Фернандиньо, Нолито, Ихеаначо (Фернандо, 53).

Огоҳлантиришлар: Сильва (41), Байи (45), Ибрагимович (51), Феллайни (52), Руни (83).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!