“Реал Мадрид” голлар шоусида “Осасуна”ни мағлубиятга учратди

23:41, 10 сентябрь

Испания чемпионати 3-турида Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз майдонида "Осасуна" футболчиларига қарши баҳс юритишди. 

Муросасиз ва голларга бой кечган ўйинда мадридликлар 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилишди. Жароҳатидан тикланиб сафга қайтган Криштиану Роналду ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлганди. 

Айни дамда "Қироллик клуби" 9 очко билан Испания чемпионатини бошқариб бормоқда. 

“Реал Мадрид” – “Осасуна” 5:2

Голлар: 1:0 – 6 Роналду, 2:0 – 40 Данило, 3:0 – 45 Рамос, 4:0 – 56 Пепе, 5:0 – 62 Модрич, 5:1 – 64 Риера, 5:2 – 78 Гарсия Субирия.

“Реал Мадрид” – Касилья, Пепе, Начо, Данило, Рамос, Модрич (Асенсио, 63), Кроос, Ковачич, Бэйл (Васкес, 74), Роналду (Бензема, 66), Мората.

“Осасуна” – Перес, Фланьо, Гарсия Субирия, Фуэнтес, Гарсия, Тьенса, Санхурхо, де ла Куэвас (Торрес, 71), Боннин, Ривьер (Риера, 61), Кодро (Ромеро, 53).

Огоҳлантиришлар: Фланьо (17), Гарсия (32), Данило (69), Касилья (72), Боннин (75).

Четлатиш: Боннин (79).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!