“Ливерпуль” Англия чемпионини доғда қолдирди

00:18, 11 сентябрь

Англия чемпионати 4-турида Англиянинг амалдаги чемпиони “Лестер” сафарда “Ливерпуль” футболчилари меҳмони бўлди. Голларга бой кечган ўйинда амалдаги чемпиони 1:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

Мазкур ўйинда Роберто Фирмино дубль қайд этди. “Ливерпуль”нинг яна иккита голига Адам Лаллана ва Садио Мане муаллифлик қилди.

“Лестер” сафида фақатгина Жейми Варди гол киритди. Англиялик ҳужумчи Лукас Лейванинг ўта қўпол хатосидан унумли фойдаланиб қолганди.

“Ливерпуль” – “Лестер” –  4:1

Голлар: 1:0 – 13 Фирмино, 2:0 – 31 Мане, 2:1 – 38 Варди, 3:1 – 56 Лаллана, 4:1 – 89 Фирмино.

“Ливерпуль – Миньоле, Милнер, Матип, Клайн, Вейналдум (Стюарт, 76), Лейва, Мане (Морено, 90), Лаллана, Фирмино, Хендерсон, Старридж (Коутиньо, 76).

“Лестер – Шмейхель, Хут, Фукс, Симпсон (Эрнандес, 34), Морган, Амарти, Дринкуотер, Олбрайтон (Ульоа, 65), Марез, Окадзаки (Муса, 46), Варди.

Огоҳлантиришлар: Амарти (28), Хендерсон (44), Дринкуотер (57), Хут (82).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!