Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дебют ўйинида мағлуб бўлди

08:58, 11 сентябрь

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда старт олган Жаҳон чемпионати доирасида ўзининг илк учрашувини ўтказди. Бу Ўзбекистон футзали тарихида Жаҳон чемпионатиларидаги дебют ўйин бўлди. “А” гуруҳи доирасидаги биринчи тур учрашувида Ўзбекистон Панамага қарши майдонга чиқиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кастреллон, Де Леон ҳамда Мена киритган голларга Ўзбекистон терма жамоаси Жавлон Аноровнинг бир голи билан жавоб бера олди. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйини 14 сентябрь куни, Тошкент вақти билан тонгги 06:00да бошланади. Унда ўзбекистонликлар мусобақа мезбони – Колумбияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2016. Футзал

1-тур, 11.09.2016

Кали, "Колизео эль Пуэбло"

Ўзбекистон - Панама 1:3

Голлар: Ж.Аноров (39) - Кастреллон (16), М.Де Леон (30), Ф.Мена (36)

Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 31, Ж.Аноров 34 - Ж.Браун 19, Э.Ривас 31

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Хамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.

Панама: (биринчи бешлик): 12.Жейми Лондоно, 3.Оскар Хинкс, 5.Фернандо Мена, 6.Эдгар Ривас, 8.Карлос Перез.

Захира: 1.Даниэль Атенсио, 13.Жозе Викториа, 2.Жошуа Браун, 4.Хорхе Перез, 7.Клаудио Гудриж, 9.Анхел Санчес, 10.Майкль Де Леон, 11.Абдиел Кастреллон, 14.Ариэл Кастилло.

Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳассан Аҳмад Юсуф (Миср). 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!