Рио–2016. Ўзбекистонлик дзюдочи Одилжон Тулендибоев Паралимпия чемпиони!

09:17, 11 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ғазнаси яна бир олтин медаль билан бойиди.

Эркаклар ўртасида дзюдо бўйича +100 кг  вазн тоифасида иштирок этган вакилимиз Одилжон Тулендибоев финалгача бўлган барча рақибларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи бразилиялик Да Сильвани мағлуб этиб, Паралимпия чемпионига айланди.

Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Паралимпия ўйинларидаги тўртинчи олтин медали бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!