“Челси” қийин кечган ўйинда “Суонси” билан жанговар дуранг қайд этди

10:28, 12 сентябрь

Англия чемпионати 3-тури сўнгги ўйинида Лондоннинг “Челси” жамоаси сафарда “Суонси” клуби меҳмони бўлди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Диего Коста ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Гилфи Сигурдссон пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 3-дақиқадан сўнг Фернинг голи “оққушлар”ни олдинга олиб чиқди.

Аммо 81-дақиқада Диего Коста яна катта саҳнага чиқди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

“Суонси” – “Челси” 2:2

Голлар: 0:1 – 18 Диего Коста, 1:1 – 59, пенальти Сигурдссон, 2:1 – 62 Фер, 2:2 – 81 Диего Коста.

“Суонси – Фабианьски, Амат, Фернандес, Тэйлор (Барроу, 41), Кингсли, Фер, Ки Сон Ен, Сигурдссон (Ранхель, 89), Корк, Нотон, Льоренте.

“Челси” – Куртуа, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Оскар (Батшуайи, 88), Канте, Матич (Фабрегас, 76), Виллиан (Мозес, 77), Азар, Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Фер (26), Диего Коста (41), Фернандес (42), Амат (48), Куртуа (59), Азар (89), Терри (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!