Рио–2016. Фирдавс Мусабеков – сузиш бўйича Паралимпия чемпиони!

10:35, 12 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган 2016 йилги Паралимпия ўйинларининг тўртинчи куни баҳслари ҳам якунланди.

Sports.uz нашрининг хабар беришича, ушбу кун дастуридан ўрин олган эркаклар ўртасидаги 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларининг финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Ушбу баҳсларда ҳамюртларимиздан Фирдавсбек Мусабеков ҳам иштирок этди. Қизғин баҳсда бешинчи йўлакдан стартга чиққан спортчимиз 1:04.94 натижа билан маррани кесиб ўтиб, украиналик Олексий Федина билан биргаликда олтин медальни бўлишиб олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!