Рио–2016. Сузувчи Фотима Амилова бронза ва кумушдан кейин олтин медалга ҳам эришди

11:06, 12 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунида сузиш дастурудан ўрин олган 100 метрга брасс йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Фотима Алимова олтин медални қўлга киритиб, Паралимпия чемпиони номига сазовор бўлди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Фотима Амилова олтин медални қўлга киритиш билан ушбу йўналишда жаҳон рекордини янгилади.

Аввалроқ Фотима Амилова 100 метр масофага баттерфляй усулида бронза медали, 200 метрга комплекс усулда сузишда кумуш медалига сазовор бўлганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!