Рио–2016. Ўзбекистон Паралимпиадада медаллар жамғариш бўйича Осиё ва МДҲда 2-ўринда бормоқда

12:18, 12 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг тўртинчи куни ўз ниҳоясига етди. Тўрт йилликнинг нуфузли турнири тўртинчи кунида сузиш баҳсларида иштирок этган Фотима Амилова ва Фирдавс Мусабеков олтин медалларга сазовор бўлиб, ушбу тоифадаги медаллар сонини 6 тага етказишди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида, шунингдек,  4 та кумуш ва 11 та олтин медал бор. Жами 21 та медал жамғарган ҳамюртларимиз медаллар рейтингида 6-ўринда боришмоқда.  Ушбу кўрсаткич Осиё ва МДҲ мамлакатлари ичида Хитой ва Украинадан кейинги иккинчи ўринни қайд этган.

Хитой терма жамоаси 92 та (39-30-23) медал билан ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди. Иккинчи ўринда 56 та (23-14-19) медал билан Буюк Британия терма жамоаси бормоқда. Кучли учликка 49 та (18-13-18) медал билан Украина якун ясади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!